...
МЕНЮ
ONLINE TV

Термизда Афғонистон фуқароси жиноят устида қўлга олинди


13:34, 05.04.2018 Жамият
 5 739

У Ўзбекистонга қарийб 30 килограмм гиёҳвандлик моддасини олиб кирган.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси йирик миқдордаги опий гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
3 апрель куни Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси Фарёб вилояти Маймана шаҳри Новобод қишлоғида яшовчи 1973 йилда туғилган Холмуҳаммад Ғулом ўғли Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидан 29 килограмм 29 грамм опий гиёҳвандлик моддасини олиб ўтиб, 7 минг 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.
 
Тезкор тадбир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Афғонистон гиёҳвандлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар