...
МЕНЮ
ONLINE TV

​"Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши янги раиси энди депутат эмас


19:26, 17.04.2017 Жамият
 4 522

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

85-Чиноз сайлов округидан сайланган депутат Одилжон Тожиев "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгашига раис бўлиб ўтгани муносабати билан унинг парламент қуйи палатаси депутати ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида қарор қилинди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Ахборот хизмати хабар берди.

Мажлисда А.Бабабековнинг халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати ваколати тугатилгани муносабати билан унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Комиссия аъзолари 50-Регистон сайлов округидан сайланган депутат Марҳаббат Ғафурова бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг парламент қуйи палатаси депутати ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бобур Жалолов

Теглар:Камолот Марказий сайлов комиссияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар