...
МЕНЮ
ONLINE TV

​“Баркамол авлод – 2017”: финалчилар маълум бўлди


19:14, 17.04.2017 Спорт
 2 381

Наманган, Андижон, Хоразм ва Фарғона вилоятлари спортчилари финал йўлланмасини қўлга киритди.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари Жиззах вилоятида ўтадиган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари финал босқичига чиқиш учун ҳудудларда терма жамоалар шакллантирилиб, спорт турлари бўйича саралаш босқичлари ўтказилмоқда, дейилади ЎзА хабарида.

Наманган вилоятида волейбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари иштирокида ўтказилган мусобақа ҳам “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг республика финал босқичига саралаш вазифасини ўтади. 

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда рақибларидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган Қашқадарё, Навоий, Андижон ва Фарғона вилоятлари жамоалари нуфузли спорт мусобақасининг финалида иштирок этиш имконига эга бўлди. Қизлар ўртасидаги мусобақаларда Наманган, Андижон, Хоразм ва Фарғона вилоятлари спортчилари финал йўлланмасини қўлга киритди.
Бобур Жалолов

Теглар:Баркамол авлод – 2017 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!