Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Мурожаатда айтилишича, Олмазор туманида яшовчи Р.А. 2017 йил октябрда М.Т.га Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган бир гектар 90 минг доллар евазига сотишга келишган. 25 минг долларни олдиндан олган ва 6 ой давомида ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бир йилга яқин вақт ўтса ҳам ер ҳужжатлари расмийлаштирилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.А. қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.