Чилонзор буюм бозори яқинидаги “Оқ тулпор” ресторани олдида ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 25 ёшли ҳайдовчи Lacetti автомашинасида пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда 1981 йилда туғилган аёл йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиши — одам ўлишига олиб келгани сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, 14 сентябрь куни Бунёдкор кўчасининг Оқ тулпор тўйхонасига яқин ҳудудда 21 ёшли қиз Lacetti русумли автомобилда тўрт нафар шахсни уриб юборган ҳақида хабар берган эдик.