Россия томони минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда мамлакатнинг ҳудудий-сиёсий яхлитлигини сақлаш тарафдори эканини таъкидламоқда.
Россия президенти Владимир Путиннинг Анқарага ташрифи чоғида Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказади.
Россия президенти Матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашув доирасида давлат раҳбарлари ҳамкорликни янада ривожлантириш, бугунги куннинг долзарб масалалари, минтақавий ва икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи тўғрисида музокаралар олиб борилади.
Сурия масаласи, бу ердаги фуқаролик урушини тўхтатиш, Ироқ Курдистонининг мустақиллик бўйича референдуми масалалари муҳокама қилинади.
Россия минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда мамлакатнинг ҳудудий-сиёсий яхлитлигини сақлаш тарафдори экани таъкидланмоқда.
Россия ва Туркия савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор экани маълум қилинган.