...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёзувчи Саломат Вафони руҳий касалликлар шифохонасига мажбуран ётқизишганди


14:14, 09.12.2015 Жамият
 7 847

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Саломат Вафо ўзини қийнаётган муаммолар ва уни руҳий касалга чиқаришгани ҳақида сўз очди.

Facebook.com ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчиларидан бири –  ёзувчи Саломат Вафонинг 8 декабрь оқшомида тармоққа ёзиб қолдирган мулоҳазалари эътиборимизни тортди. Сўнги вақтларда Facebook.com тармоғи орқали ҳаётидаги мудҳиш воқеалар, хусусан, оила аъзолари, турмуш ўртоғи, опаси ва синглисининг қиёфадоши пайдо бўлгани ва алмаштириб қўйилгани, уч йилдан буён хомиладорлигини оммага айтиб келаётган ёзувчи қуйидаги мулоҳазаларида руҳий касалликлар шифохонасида кўрган кечирганларини бўлишди.

“Яшнаобод туманидаги руҳий касалликлар диспансерига боргандим. Аввалги постларимда ёзганимдай, 28-14 июн кунлари  Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиникасига мажбуран ётқизилганимдан сўнг, Яшнаобод туманида руҳий касал ташхиси билан рўйхатда тураман. Хуллас, кеча руҳий касалликлар ташхисини олдириб ташлаш учун клиника психологига тест топширдим”, – дейди ёзувчи. “Етти ўлчаб бир кес”, “Темирни қизиғида бос” каби мақоллар маъносини тушунтириб берган ва айтилган сўзлар асосида сурат чизиб, хотирани синовдан ўтказувчи тестни тўлиқ топширган Саломат Вафо касалхонага ётқизилишидан аввал ҳам худди шундай тестларни аъло даражага бажарганини, шундай бўлса-да уни касалхонада олиб қолиб, руҳий бемор сифатида рўйхатга олишганини ва ҳали-хануз рўйхатдан ўчирилмаганини маълум қилди.

Ёзувчи “Мени дуо қила оласизларми азиз дўстларим?”, – дея интернетдаги фойдаланувчиларга юзланар экан, бошқалар қатори тинч ва осойишта яшашни, саёҳатларга боришни ният қилишини билдирди.

Саломат Вафонинг юқоридаги мулоҳазаларига нисбатан изоҳ билдирган интернет фойдаланувчилари талайгина. Кимдир унинг саломатлигидан хавотирда эканини айтса, яна кимдир ёзувчига соғлик тилаб, фикрини баён этяпти.

Эслатиб ўтамиз, 1966 йилнинг 20 январида Хоразмнинг Шовот туманида туғилган Саломат Вафо 1989 йилда ҳозирги ЎзМУнинг Журналистика факультетини тамомлаган. Унинг “Фарида”, “Ўзини излаётган аёл”, “Кўнгил фариштаси”, “Тилсим салтанати” каби асарлари чоп этилган.

Фурсатдан фойдаланиб, www.qalampir.uz жамоаси номидан ёзувчи Саломат Вафога мустаҳкам соғлик ва хотиржамлик тилаймиз.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Саломат Вафо Ёзувчилар уюшмаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Abdug`afur Satimov
12:47 27.01.2016

"Сўнги вақтларда Facebook.com тармоғи орқали ҳаётидаги мудҳиш воқеалар, хусусан, оила аъзолари, турмуш ўртоғи, опаси ва синглисининг қиёфадоши пайдо бўлгани ва алмаштириб қўйилгани, уч йилдан буён хомиладорлигини оммага айтиб келаётган ёзувчи " дегани илмоқни тушунмадим.Бундай гаплар ёзувчи томонидан қайда, қай тарзда айилган, изоҳланиши керак эди.Агар айтган бўлса.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар