Мумбайдаги туқруқхонада Рани Мукержи қиз фарзандли бўлди.
“Зулмат”, “Мен ва сен”, “Қайнота” каби фильмлари билан ўзбек томошабинларига яхши таниш бўлган Болливуд актрисаси Рани Мукержи бугун тонгда Мумбайдаги туқруқхонада қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда www.missmalini.com интернет нашри хабар беряпти.
Сўнги вақтларда шоу оламида кўриниш бермай қўйган Мукержи, ҳатто ҳомиладорлигини ҳам яширган эди.
Эслатиб ўтамиз, актриса ўтган йили 21 апрелда Yash Raj Studio раҳбари Адитья Чопра билан никоҳдан ўтган эди. Маълумотларга қараганда, Адитья ва Рани чақалоққа ўз исмларининг бош ҳарфлари иштирокида Адира деб исм қўйишган.

Қамариддин Шайхов