Ҳиндистонлик продюсерлар билан ишлашни истамаган Шоҳруҳ Хон бунга изоҳ берди.
Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон навбатдаги фильмини “Маҳобҳорат” эпопеяси асосида суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳинд ОАВ хабар берди.
“Маҳобҳорат”ни экранлаштириш менинг энг катта орзуим. Бу ҳақда бир неча йиллар олдин ўйлагандим, лекин энди маблағим етарли. Фильм суратга оламан, аммо қанчалик яхши чиқишига ишонмайман. Барибир ҳаракат қилиб кўраман, фақат ҳинд продюсерлари билан эмас”, дейди Шоҳруҳ Хон ўз интервьюсида.
Ҳиндистонлик продюсерлар билан ишлашни истамаганига актёр қуйидагича изоҳ берди:
“Ҳинд продюсерлари ва ҳинд фильмларининг бозори чекланган, четга чиқиши қийин. Шунинг учун хорижий продюсерлар билан ҳамкорлик қилиш керак. Айниқса, “Маҳобҳорат”дек асар билан”.
“Маҳобҳорат” фильмини суратга олиш ишлари қачон бошланиши ҳақида Шоҳруҳ Хон шундай жавоб берди:
“Ҳозир жуда бандман. Агар вақтим бўлса, жон деб аввало шу ишга қўл ураман”.

Бобур Жалолов