Салмон Хон аввал ҳам тўрт марта шу каби жиноятда айбланган. Уларнинг учтасида оқланган.
Шу билан бирга суд уни жинояти учун 10 000 рупий (154 АҚШ доллари) миқдорида жарима ҳам белгилаган.
Актёр Ражастон штатида фильм суратга олиш жараёнида давлат муҳофазасидаги икки жониворни ўлдирган.
“Ов”да у билан бирга бўлган тўрт нафар актёрдан айблов олиб ташланган.
52 ёшли Салмон Хон суд ҳукми устидан шикоят қилиши мумкин. Шунга қарамай, у бир неча кунни қамоқда ўтказишига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Салмон Хон машинасида йўловчини уриб юборгани учун ҳибсга олинган эди.