Актёр юрак ҳуружини бошдан кечирган ва орадан кўп ўтмай жон берган.
Маълумотларга кўра, актёр юрак ҳуружини бошдан кечирган ва орадан кўп ўтмай жон берган.
Ом Пурининг вафоти муносабати билан ҳамкасблари, қолаверса, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди актёрнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун, истеъдодли актёр ҳинд фильмлари билан биргаликда Британиянинг қатор сериалларида ҳам роль ижро этган. 2004 йили у Британия кино саноатига қўшган ҳиссаси учун юксак мукофот билан тақдирланган. Ўзбекистонлик томошабинлар уни “Қайнота” фильмидаги роли орқали яхши танийдилар.