...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшлар иттифоқи “Кўчиб юрувчи кутубхона”ни ишга туширди


10:52, 27.12.2017 Жамият
 3 055

Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигида “Кўчиб юрувчи кутубхона” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан сўнг, мамлакатда китобхонликни тарғиб қилиш, айниқса, ёшлар орасида китоб мутолаасига катта эътибор қаратиш масаласини давлат сиёсати даражасига кўтарди. Жорий йилнинг 12 январь куни “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишни, 13 сентябрь куни “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Бу борада амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, вазифалар давлат ташкилотларига юклатилди. Бундай хайрли ишларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳам четда қолмаган.
 
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси-Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигида “Кўчиб юрувчи кутубхона” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
 
Катта юк автомобили замонавий жиҳозлар ёрдами мўжазгина кутубхонага айлантирилган. Ушбу кутубхона-автомобил ўз ичига 5 миг китобни сиғдира олади. Кўчиб юрувчи кутубхона мутолаа ва харид учун мўлжалланган бўлиб, ҳозирча, ҳар бир вилоятга биттадан ажратилган. 

Теглар:Китобхонлик Кўчиб юрувчи кутубхона Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар