...
МЕНЮ
ONLINE TV

МДҲ етакчилари йил сарҳисобини қилишди


10:13, 27.12.2017 Олам
 2 433

Ушбу учрашувда МДҲ давлатларининг ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлиги, ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашувида иштирок этаётгани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Ушбу учрашувда МДҲ давлатларининг ижтимоий-иқтисодий ҳамкорлиги, ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
 
Учрашув мезбони, Россия президенти Владимир Путин ташкилот доирасида 2017 йил давомида қилинган ишлар тўғрисида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, асосий эътибор евроосиё маконида интеграция жараёнларини ривожлантиришга йўналтирилган. МДҲ давлатлари барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларида ҳамкорликни кучайтиришга эришганини айтиб ўтган.
 
Путин, “Аминманки, МДҲ доирасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз халқларининг барча соҳалардаги туб манфаатларига тўлиқ жавоб беради”, деган.
 
Россия президенти МДҲ давлатлари ўртасида товарайирбошлаш ҳажми ортганини алоҳида қайд этган. Бу ўсиш ўтган ўн ой давомида чорак фоизни ташкил қилган. Яъни, ушбу кўрсаткич 2016 йилда 94 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи давомида 117 миллард АҚШ долларга етган.
 
Шунингдек, МДҲ га аъзо давлатлар трансчегаравий жиноятчилик ҳамда наркотрафикниг олдини олиш борасида ҳамкорликни кучайтираётгани эътироф этилган. 
Обил Сафаров

Теглар:МДҲ Мирзиёев Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!