Ички ишлар идораси ходимлари томонидан анҳорга тушиб кетган қиз қутқарилди.
Кеча, 26 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Шайхонтоҳур тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтда, соат 00:30ларда Шоходонтепа кўчаси ёнида жойлашган анҳорга фуқаро тушиб кетган.
1988 йилда туғилган фуқаро Мунира Алимовна Ҳакимова (исми ўзгартирилган) ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида оёғи сирғаниб сувга тушиб кетганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси ходими ва Шайхонтоҳур тумани ИИБ профилактика инспекторининг тезкор ҳаракатлари натижасида Мунира Хакимованинг ҳаёти сақлаб қолинган ҳамда унга тез тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.