Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этди.
Хабарда “Очиқ мулоқот”ни ташкил этишдан мақсад аҳоли ва ёшларнинг ҳукумат ташкилотлари ва давлат идораларига бўлган ишончини янада орттириш эканлиги айтиб ўтилган.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва вазирликнинг тегишли бошқарма бошлиқлари иштирок этиб, ёшларнинг муаммолари, режалари, соҳани ривожлантиришга оид таклифлари ўрганилди.
Талабалар “Очиқ мулоқот”ларни кўпайтириш ва келгусида вилоятларда ҳам ташкил этишни таклиф қилгани таъкидланди.