...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэла президенти Россияга ташриф буюрадими?


20:29, 25.09.2017 Олам
 1 877

Венесуэла президентининг ташрифи 3–7 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Россия энергетикаси ҳафталигига тўғри келиши мумкин.

Венесуэла президенти Николас Мадуро шу йилнинг октябрь ойи бошларида Россия Федерациясига ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда “Kommersant.ru” хабар берди.
 
Хабарда келтирилишича, Венесуэла президентининг ташрифи 3–7 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Россия энергетикаси ҳафталигига тўғри келиши мумкин.
 
Аввалроқ, Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса Россияни малакатнинг ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий соҳалардаги энг ишончли ҳамкори эканлигини маълум қилган эди.
 
Россия давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков томонидан таъкидланишича, Россия президенти Владимир Путин билан Николас Мадуронинг учрашиш масаласи ўрганилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Николас Мадуро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!