...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маданият вазири масъулиятсиз ходимларни четлатиб, муносибларни тақдирлади


20:04, 23.10.2017 Жамият
 5 346

Бахтиёр Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари ва тизим тасарруфидаги бошқа ташкилот вакиллари билан йиғилиш ўтказди.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ходимлари, тизим тасарруфидаги ташкилот раҳбарлари, жумладан, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, таълим муассасалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди.
 
Йиғилишда соҳада мавжуд камчиликлар, қилиниши лозим бўлган вазифалар, келажакдаги иш режалар бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.
 
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган театр, музей, шу билан бирга, Айқулаш, Мутўлқун, Гулзар ансамблларини ҳар томонлама янгилаш масалалари муҳокама этилди. Бундан ташқари, маданият ва истироҳат боғлари, маданият тизимининг барча ташкилотлари фаолияти атрофлича таҳлил этилиб, танқид остига олинди.
 
Вазир томонидан ишига масъулиятсизлик билан ёндашган, вазифаларни тўлиқ бажара олмаётган ходимлар ва раҳбар кадрлар лавозимидан озод этилди, кўпгина ташкилот вакилларига қатъий огоҳлантиришлар берилди.
 
Хусусан, вазирлик кесимида 3 нафар ходим, тизим ташкилотларидан 11 та раҳбар ходим, шулардан, бадиий экспертизанинг бир нафар ходими, таълим муассасаларидан 4 нафар, маданият ва аҳоли дам олиш марказларидан 6 нафар раҳбарлар ўз вазифасидан озод этилди.
 
Соҳада жонбозлик кўрсатган ходимлар эса вазирлик томонидан сўнгги русумдаги қимматбаҳо маиший техника воситалари, совғалар билан тақдирланди.

Теглар:Бахтиёр Сайфуллаев Маданият вазири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар