Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Элчи Амани ал-Итр Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевни лавозимга тайинганлиги билан табриклаб, келгуси ишларига омад тилади.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилдилар. Учрашув самимий руҳда бўлиб ўтди.