Музработ ҳокими Деновга ҳоким бўлди.
Бугун, 20 октябрь куни халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда асосий эътибор халқ билан мулоқот қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари таҳлилига қаратилиб, ташкилий масала кўриб чиқилган.
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, фаолиятни тизимли ташкил эта олмагани боис туман ҳокими Баҳром Маматқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Туман фаоллари, кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, туман ҳокими лавозимига Улуғбек Бердиқобилович Қосимов номзоди бир овоздан тасдиқланган.
Улуғбек Қосимов шу кунга қадар Музработ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритгани хабар қилинди.

Зоҳиршоҳ Жўраев