Шиа хусийлари ҳаракати ҳисобланган “Ансар Аллоҳ” гуруҳи, бундан икки ҳафта олдин қўлга олинган қирқ нафар журналистни озод қилишди.
Журналистлар бунга қаршилик билдириб, очлик эълон қилиш билан жавоб қайтаришганди.
Яманда 2014 йилдан буён қуролли можаролар давом этмоқда. Яқин вақтгача, декабрь бошида ўлдирилган собиқ президент Али Абдулла Салоҳ тарафдори бўлган бир қисм ҳарбийлар ва қўзғолончи хусийлар можаронинг бир тарафидир.
РИА ахборот агентлиги хабарига кўра, можаронинг иккинчи томони, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланаётган президент Абд Раббу Мансури Ходи тарафдори бўлган ҳукумат ҳарбийлари ва кўнгиллилардан иборат.