...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фирибгарлик қилган собиқ ИИБ ходими қамалди


20:47, 14.12.2017 Жамият
 4 634

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг очиқ сайёр суд мажлисида мазкур жиноий иш кўриб чиқилди.

Баҳодир Маматов жорий йилнинг март ойи ўрталарида Чилонзор туманида жойлашган “Олмазор” метро бекати ёнидаги умумий овқатланиш шоҳобчасида фуқаро Нодир Худойбердиев билан учрашади. Навбатдаги фирибгарликни режалаштирган “уддабурон” Нодирни мансабдор танишларига маълум миқдорда “ҳақ бериш” эвазига ички ишлар тизимига ишга жойлаштириб қўйишга ваъда қилади ва алдов йўли билан Нодир Худойбердиевнинг 500 АҚШ доллари ва 200 минг сўмини қўлга киритади.
 
Шу йилнинг апрель ойи ўрталарида эса фирибгар худди шу умумий овқатланиш шоҳобчасида фуқаро Умар Рашидов билан учрашади. Унга ҳам ички ишлар тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, алдов йўли билан Умарнинг 1 минг АҚШ доллари ва 300 минг сўмини олади.
 
Орадан вақт ўтади. На ваъдадан, на ишдан дарак бўлади. Алдовлардан тоқати тоқ бўлган жабрланувчи Нодир Худойбердиев воқеа юзасидан ички ишлар идораларига хабар беради.
 
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг очиқ сайёр суд мажлисида мазкур жиноий иш кўриб чиқилди.
 
Судланувчи муқаддам ички ишлар идоралари тизимида ишлаган, ҳозир нафақага чиққан шахс бўлиб чиқди. Баҳодир Маматов муқаддам ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш жиноятини содир этганлиги учун судланган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яна қасддан фирибгарлик жиноятини содир қилиш йўлига ўтган.
 
ЎзАнинг маълум қилишича, судланувчи Баҳодир Маматовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан узил-кесил 5 йилу 7 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
 
Жиноят процессуал кодекси талаби, яъни тергов сири сабабли воқеа тафсилотларидаги исмлар ўзгартирилган ва ҳар қандай ўхшашлик тасодифдир.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фирибгар Собиқ ички ишлар ходими Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар