Ямандаги фуқаролар уруши дунёдаги энг ёмон инсонпарварлик инқирози бўлди, дейиш мумкин.
Яман ҳукумати мамлакатда жангари хусийлар ва шиаларга қарши кураш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик.
Бу ердаги фуқаролар уруши дунёдаги энг ёмон инсонпарварлик инқирози бўлди, дейиш мумкин. Зеро бу уруш мамлакатда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий аҳволини жуда ҳам оғирлаштириб юборди.
Шиалар мамлакатнинг 40 фоиз аҳолисини ташкил этади ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланади. Бу Яқин Шарқда ҳукмронлик учун курашаётган Саудияга маъқул келмайди, албатта. Шу боис ҳам Саудия Яман ҳукумати ва еттита араб давлатлари иштирокида каолиция тузиб жангариларга қарши ҳаво ҳужуми курашини олиб борди.
Кеча, 4 февраль куни Яман ҳукумати Қуролли кучлар қўмондони Носир Дайбоний жангариларга қарши курашда ҳукуматнинг қўли баланд келаётганини маълум қилди ва пойтахт Санога яқин кунларда кириб боришини билдирди.
БМТнинг Ямандаги вакили Стивен Андерсон мамлакатдаги фуқаролар уруши натижасида 75 фоиз, яъни 8 млн нафар аҳоли очарчиликка маҳкум бўлганини қайд этди.
Уруш туфайли миллионлаб кишилар ўз жойларидан кўчиб кетишга мажбур бўлган. Камига мамлакат ҳудудларида вабо тарқалган.
Яманнинг иқтисодий тикланиши учун Халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар ёрдам беришини маълум қилишган.
Хусусан, Саудия Арабистони Яманга инсонпарварлик ёрдамини таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.