Ҳусийлар ўзбекистонлик шифокорни қамоқхонада ҳам жисмонан ва ҳам руҳан қийноққа солган.
Таъкидланишича, 55 ёшли шифокор Аззам Ярим туманидаги қамоқхонада вафот этган, аммо унинг ўлими сабаби ҳозиргача номаълум.
Жорий йил 1 январь куни ҳусий мухолифатчилари Аззамни тожикистонлик бошқа бир шифокор билан ва яманлик эркак билан ўғирлаб кетган.
Тахминларга кўра, ҳусийлар ўзбекистонлик шифокорни қамоқхонада ҳам жисмонан ва ҳам руҳан қийноққа солган.
Ҳусий жангарилари ОАВ орқали шифокор ва унинг шерикларини ликёр ишлаб чиқариш заводида ишлагани учун ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Маълумот учун, ҳусийлар 2011 йилда Ямандаги инқилобда иштирок этган. Натижада мамлакат президенти Али Абдулло Салоҳ истеъфога чиққан.
2015 йилда ҳусийлар Яман пойтахти Сано шаҳрини эгаллаб, Инқилобий кенгаш тузди. Кенгашга Муҳаммад Али ал-Ҳуси президент бўлди. Аммо унинг Яманга президентлигини БМТ, АҚШ ва ФКАДҲ (Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши) тан олмаган.