Яман фуқароларига муқаддас зиёратни амалга оширишга шахсан Саудия қироли рухсат берган.
Яман Жамғармалар иши бўйича вазири Аҳмад Атия уч йил аввал Саудия ҳукмрон доиралари Ямандаги қуролли тўқнашувлар сабаб чеклов жорий қилганини эслатиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Яман фуқароларига муқаддас зиёратни амалга оширишга шахсан Саудия қироли рухсат берган.
Маълумот ўрнида, 2014 йилдан бери Яманда қуролли можаро давом этмоқда. Можарода муҳолифатчи шиаларнинг “Ансаруллоҳ” ҳаракати ва ҳокимиятдан йиқитилган Яман президенти Али Абдуллоҳ Салоҳ тарафдорлари қатнашмоқда.