...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИШИД Сурияда ҳукумат ҳарбийларига қарши ҳужум уюштирди


18:12, 30.05.2018 Олам
 3 208

Жиҳодчилар қачонлардир таянч нуқтаси бўлган стратегик аҳамиятга эга Ҳамима районига ҳужум қилган.

Бугун, 30 май куни тунда ИШИД гуруҳи жангарилари Суриянинг Хомс провинциясига кенг кўламли ҳужум бошлади.
 
Маълумотларга қараганда, террорчилар провинциянинг Бадия районидаги ҳукумат ҳарбийларига ҳужум уюштирган. Жангарилар Пальмира томон ҳарактланиш учун қуршовни ёриб ўтишга уринган. Шунингдек, жиҳодчилар қачонлардир таянч нуқтаси бўлган стратегик аҳамиятга эга Ҳамима районига ҳам ҳужум қилган.
 
Таъкидланишича, ҳозирда шиддатли жанглар давом этмоқда. Томонларнинг муваффақияти ҳақида маълумот берилмаган.
 
Маълумот ўрнида, ИШИД Пальмирани 2015 йил майда эгаллаб олган эди. 2016 йил март ойида эса, Сурия ҳукумат қўшинлари қадимий шаҳарни террорчилардан қайтариб олган.
 
Аммо, ўша йил декабрь ойида уни яна жангариларга бериб қўйганди. Шундан сўнг, олиб борилган жанглар натижасида 2017 йил мар ойида Пальмира террорчилардан озод қилинган ва миналардан тозаланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурия ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!