...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саудия Яманга иқтисодий ёрдам кўрсатади


17:07, 22.01.2018 Олам
 1 843

Сaудия Арабистонининг бу ҳаракатлари валиаҳд шаҳзоданинг мухолифат қаршисида обрўсини қайта тиклашга уриниши сифатида кўрилди.

2015 йил март ойидан буён Саудия Арабистони тўққизта араб мамлакатлари коалициясини яманлик исёнчиларга ва уларнинг иттифоқчиларига қарши бошқариб келаётгани ҳақида хабар берган эдик.  
 
Саудия Арабистони қўшни Яман ҳудудидаги жараёнда фаол қатнашиб келди. Гарчи, Саудиянинг Ямандаги ҳаракатлари халқаро миқёсда қораланган бўлса-да, Саудия ҳукумати тинчликни таъминлашда ўз ҳарбий ҳаво кучлари билан иштирок этди. Бугунги кунда Яманда вазият анча оғир. Шу боис Саудия Арабистони Яманга 1.5 млрд долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатишини маълум қилди.
 
Саудия қўшни Яманга қуйидаги ёрдам турларини таклиф қилмоқда:
  • қуруқлик, денгиз ва ҳаво йўлларини урушга айланган мамлакатга очиб, халқни азоб-уқубатдан халос қилиш;
  •  1,5 миллиард доллар атрофида бўлган ёрдам пулларини инсонпарварлик ташкилотлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда тарқатиш;
  • Яман Марказий банкига иқтисодий тикланиши учун 2 млрд доллар маблағ ажратиш;
  • ҳар йили транспорт қатновига ёрдам бериш учун Яман учун ўн еттита хавфсизлик коридорлари очилади ва ҳаво йўллари ҳар куни кўплаб маротаба парвозларни амалга оширади - биринчи рейслар шу ҳафта охирида бошланиши кутилмоқда;
 
Шунингдек, коалиция муҳтож кишиларга инсонпарварлик ёрдами ва иқтисодий таъминот учун шароит яратиб беришга тайёрлигини билдирди.
 
Саудиянинг бу ҳаракатлари бошқа муҳолифат кучлар томонидан “қилмишини ёпиш” дея баҳоланмоқда. Чунки бир неча кун аввал журналистлар ва тегишли ташкилот вакиллари Ямандаги шифохона ва мактабларга ҳужум чоғида фойдаланилган қуролларни топдилар. Улар бу қуроллар Британияга тегишлилиги ва Саудия томонидан Яманда сотилганини таъкидлашмоқда.
 
Бундан ташқари, муҳолифат кучлар Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг халқаро ва мамлакат ичида обрўсини кўтариш учун Саудия ҳукумати бу каби ёрдамларни таклиф этаётганини билдирди.
 
Ямандаги можаролар давомида қарийб 10.000 киши ўлдирилган ва икки миллиондан ортиқ одам мамлакатни тарк этган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёдаги энг ёмон инқироз Яман инқирози, деб ҳисоблайди. Ҳозирда бу ҳудудда саккиз миллион киши очлик ёқасида, бир миллион одамда юқимли эпидемия аниқланган ва аҳоли жуда қашшоқ яшамоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Саудия Инсонпарварлик ёрдами Яман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!