Суд мажлиси ёпиқ тартибда бўлиб ўтади.
Бугун, 8 январь куни Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича Юнусобод тумани судида Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодиров иши бўйича суд жараёни бошланди.
Суд мажлиси ёпиқ тартибда бўлиб ўтади. Бунга суд жараёнида давлат хавфсизлигига доир маълумотлар ҳам кўтарилиши мумкинлиги сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг февралm ойи охирида Ўзбекистон Бош прокуратураси Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эди.
Собиқ бош прокурор пора олиш, талончилик ва лавозимини суистемол қилишда айбланяпти. Ушбу жиноятлар бўйича айбланувчига 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Шунингдек, шу каби айбловлар Бош прокуратуранинг 24 нафар собиқ ходимларига нисбатан қўйилган, жумладан, собиқ бош прокурорнинг ўғли Алишер Қодировга нисбатан ҳам айблов қўйилиб, у халқаро қидирувга берилганди.
Рашид Қодиров Ўзбекистон Бош прокуратурасини 2000-2015 йиллар давомида бошқариб келган. 2015-2017 йиллар давомида Қодиров Ўзбекистон Конституцион суди аъзоси бўлган.
Маълумот учун, бугун, 8 январь куни Ўзбекистонда прокуратура органлари ходимлари куни нишонланмоқда.

Суннатилла Абдуллаев