...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рашид Қодиров иши ими-жимида ҳал қилинадими?


17:55, 19.12.2018 Жамият
 11 028

Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев Рашид Қодиров иши бўйича янги маълумотлар берди.

Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан жиноят иши бўйича тергов жараёни якунланиш арафасида. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг ҳуқуқ-тартибот органлари иштирокида ўтказилган сессиясида таъкидлаб ўтилди.
 
Халқаро пресс-клуб сессиясида иштирок этган Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Йўлдошев Рашид Қодиров иши бўйича қуйидагиларни маълум қилди.
 
“Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан жиноят иши бўйича тергов жараёни якунланиш арафасида. Бу жиноят иши якунлари бўйича маълумотлар батафсил етказилади. Буни мамлакатимиз раҳбари ҳам бир неча бор такрорлаган.
 
Суд жараёни қачон бошланиши, қаерда бўлиб ўтиши ҳақида расмий маълумотлар берилади.
 
Ҳеч нарса сир тутилмайди. Қонун олдида барча баробар. Катта мансабдор шахсми, кичикроқ мансабдорми, барча ўзининг хатти-ҳаракатлари учун тегишли жазосини олади”.
 
Эслатиб ўтамиз, 2000 йилдан 2015 йилнинг апрелига қадар Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимида фаолият юритган Рашид Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва Қодиров жорий йил 22 февраль куни қўлга олинганди.
 
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноий иш очилган.
 
“Қодиров иши” ишига алоқадор жами 21 киши қамоққа олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Рашид Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар