Бош прокуратура Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари устидан жоний иш қўзғатилгани ҳақида расмий ахборот берди.
Бугун, 22 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари устидан жоний иш қўзғатилгани ҳақида расмий ахборот берди.
Унда маълум қилинишича, Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашид Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Шу муносабат билан, агар Сиз кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиноий қилмишлар оқибатида жабрланувчи ёки гувоҳ бўлган бўлсангиз, Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилишингиз ёки 233-63-33, 236-00-76 телефон рақамлари орқали хабар беришингиз мумкин”, дейилади Бош прокуратура ахборотида.