...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ашраф Ғани Ўзбекистонга келяпти


12:28, 22.03.2018 Жамият
 4 011

Ашраф Ғани сўнгги бор Ўзбекистонга 2017 йилнинг 4-6 декабрь кунлари Ўзбекистонга келган эди.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26-27 март кунлари пойтахт Тошкентда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” халқаро конференция бўлиб ўтади. Унда асосий масала сифатида Афғонистон Ислом Республикасидаги террорчилик ва экстремизмга барҳам бериш масаласи кўриб чиқилади.
 
Ушбу конференция ишида қатнашиш учун кўплаб давлат ва сиёсат арбоблари, халқаро ташкилотлар мутахассислари Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.
 
Халқаро конференцияда иштирок этиш учун Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳам Тошкентга келиши кутилмоқда.


 
Маълумот ўрнида, Ашраф Ғани сўнгги бор Ўзбекистонга 2017 йилнинг 4-6 декабрь кунлари ташриф буюрган эди.
 
Халқаро конференцияда БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Жавад Зариф, Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Асиф ҳам конференцияда қатнашадилар.
 
Бундан ташқари, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Япония, Туркия, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар делегациялари қатнашиши кутилмоқда. 

Теглар:Ашраф Ғани Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар