...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қурбон ҳайитида Афғонистонда тинчлик бўладими? Ашраф Ғани ўз таклифини билдирди


11:00, 20.08.2018 Олам
 2 406

Июнь ойида ҳукумат Рамазон ҳайитини нишонлаш учун 3 кунлик сулҳ эълон қилганди.

Аввалроқ, Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон”га Қурбон ҳайитини нишонлаш учун вақтинчалик тинчлик таклиф қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 19 август куни Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Қурбон ҳайитини биргаликда нишонлаш учун “Толибон”ни ўт очишни тўхтатишга чақирди.
 
“Биз “Толибон” раҳбариятини афғонларнинг узоқ муддатли ва чинакам тинчлик ўрнатилиши истагини қаршилашга чорлаймиз ва уларни ислом қадриятлари ҳамда тамойилларига асосланган тинчлик музокараларига тайёргарлик кўришга чақирамиз”, дейилган Ашраф Ғани хабарида.
 
Ғани бугун, 20 августдан бошланадиган 3 ойлик тинчлик таклифини билдирган. Ашраф Ғанининг навбатдаги тинчлик таклифига “Толибон” ҳозирча жавоб қайтармаган.
 
Июнь ойида ҳукумат Рамазон ҳайитини нишонлаш учун 3 кунлик сулҳ эълон қилганди. “Толибон” бу сулҳ шартларини қабул қилиб, уч кун ўтгач, уруш ҳаракатларини бошлаган.
 
Ҳозирда “Толибон” жангарилари мамлакат бўйлаб ҳужумларни кучайтирган. Шу ой давомида Ғазна шаҳрини назоратга олиш учун ҳукумат кучлари билан бир неча бор шиддатли тўқнашувлар бўлди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон Ашраф Ғани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!