...
МЕНЮ
ONLINE TV

“ВВС”, “The New York Times” Ўзбекистондан изн сўрамоқда


12:13, 22.03.2018 Жамият
 7 813

Ушбу халқаро аҳамиятга молик тадбирни ёритиш учун дунё оммавий ахборот воситалари ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Аввалроқ, жорий йилнинг 26-27 март кунлари пойтахт Тошкентда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтиши, унда бир неча йиллардан буён нафақат минтақа, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларига хавф туғдириб келаётган Афғонистон масаласи кўрилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу халқаро аҳамиятга молик тадбирни ёритиш учун дунё оммавий ахборот воситалари ҳам катта эътибор қаратмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжоновнинг маълум қилишича, Ўзбекистондан аккредитациядан ўтмаган айрим хорижий оммавий ахборот воситалари ҳам конференцияни ёритиш бўйича Ўзбекистонга таклиф билан чиққан.
 
“Мамлакатимизда аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакилларидан ташқари “ВВС”, “DPA” “Deutsche Welle”, “Times”, “The New York Times”, “NHK”, “Жэньминь жибао” каби нуфузли хорижий ОАВлар конференцияни ёритиш истагини билдирган”, дейди Комилжон Алламжонов.
 
Маълумот ўрнида, РИА Новости, Sputnik, TRT 10 дан ортиқ ахборот агентликлари Ўзбекистонда фаолият юритиш ҳуқуқига эга.

Теглар:Тошкент конференцияси ВВС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар