...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Афғонистонга борди


19:37, 27.08.2018 Жамият
 2 528

Делегацияга шахсан Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилган.

Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигида Қобул шаҳрига борди ва Афғонистон Ислом Республикаси президенти Муҳаммад Ашраф Ғани қабулида бўлди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида жорий йил 27 март куни Афғонистон бўйича халқаро конференсияда қабул қилинган Тошкент декларациясининг асосий қоидалари амалга оширилишининг бориши эътибор марказида бўлди.  Жумладан, Афғонистонда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш бўйича ўзаро келишилган чоралар муҳокама қилинди.
 
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало олий даражадаги мунтазам Ўзбекистон – Афғонистон музокаралари доирасида эришилган келишувларнинг бажарилиши ҳам кўриб чиқилди. Хусусан,  томонларнинг темир йўл ва энергетика соҳалари бўйича мутахассислари “Мозори-Шариф-Ҳирот” темир йўл линияси ҳамда “Сурхон-Пули Хумри” электр узатиш линияси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ баъзи муҳим масалаларни муҳокама қилган.
 
“Учрашувда томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг бошқа мавзуларини ҳам кўриб чиқдилар”, дейилади хабарда.
 
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон делегацияси Қобул шаҳрида Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб, Ижроия ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулла ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Носир Андиша билан музокаралар ўтказган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Афғонистон Абдулазиз Комилов Ашраф Ғани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар