...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани ва Афғонистон халқига ҳамдардлик билдирди


16:35, 16.08.2018 Жамият
 3 262

Мамлакатда юз берган йирик портлашда кўплаб одам ҳалок бўлганди.

Бугун, 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон халқи ва Президент Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёев Қобул шаҳридаги “Мавауд” таълим марказида содир этилган қабиҳ террорчилик хуружи оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган. Марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларга шифо тилаган.
 
Маълумот учун, кеча, 15 август куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳридаги ўқув марказларидан бирида йирик портлаш юз берган. Натижада 48 нафар одам ҳалок бўлган, яна 67 нафар одам турли даражада жароҳат олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани Қобулда портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар