...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хусийлар ўз душманлари билан битимга эришдилар


17:32, 08.01.2018 Олам
 2 680

Икки асосий иттифоқчи томонидан тузилган битимнинг мазмуни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга қарши курашишга йўналтирилган

Аввалроқ, Яманда 2014 йилдан буён қуролли можаролар давом этаётгани, ўтган йилнинг декабрь ойи бошида ўлдирилган собиқ президент Али Абдулла Салоҳ тарафдори бўлган бир қисм ҳарбийлар ва қўзғолончи хусийлар можаронинг тарафлари экани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Қўзғолончи хусийлар ва Яманнинг собиқ президенти Али Абдулла Салоҳ тарафдорлари ўзаро келишиб олгани ва ҳамкорликнинг янги саҳифасини очганини эълон қилдилар.
 
Энди, улар ўзаро низони бир тарафга суриб, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга қарши биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар.
 
Оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, эришилган сиёсий битимга кўра, “Ансори Аллоҳ” ҳаракати ва собиқ президент Салоҳ бошчилик қилган “Умумий халқ конгресси” партияси томонидан барча сиёсий ва ҳарбий маҳбуслар озод қилинади, фақат беш киши бундан мустасно. “Ансори Аллоҳ” ҳаракати томонидан ушлаб турилган беш киши орасида Салоҳнинг қариндошлари ҳам бор.  
 
Манбаларнинг хабар беришича, “икки асосий иттифоқчи томонидан тузилган битимнинг мазмуни Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга қарши курашишга йўналтирилган”.
 
Собиқ президент Салоҳ раҳбарлик қилган “Умумий халқ конгресси” партияси ўзига яқинда Салоҳнинг ҳаммаслакларидан бири бўлган Садиқ Амин Абу Расни етакчи қилиб сайлаган эди. Абу Рас Салоҳ даврида ҳукуматда турли лавозимларни эгаллаган.
 
Партиянинг етакчиларидан бири, хусийларнинг Санадаги уй қамоғидан озод бўлишга муваффақ бўлган Ясир ал-Авад ўзининг Твиттер саҳифасида “Умумий халқ конгресси”нинг янги раҳбари Абу Раснинг ҳар қандай баёнотини рад қилишини ҳамда “етакчининг қотиллари билан ҳамкорликни бекор қилиш”га чақирди. 
Обил Сафаров

Теглар:Яман Сана Хусийлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!