Ангела Меркел ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб, янги ҳукумат шакллантирилганга қадар канцлер вазифасини бажарувчи лавозимида қолади.
Томас Опперман канцлерликнинг бир муддатини тўрт йилдан беш йилга ошириш, лекин сайланиши мумкин бўлган муддат икки мартадан кўп бўлишига рухсат берилмаслиги таклифи билан чиқди.
Томас Опперман, “Мен канцлернинг лавозимида ўтириш муддати саккиз ёки ўн йилдан ошмаслигининг тарафдориман”, деган.
2005 йилдан бери канцлер лавозимини Христиан-демократик партияси аъзоси Ангела Меркел эгаллаб келмоқда. Ангела Меркел ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб, янги ҳукумат шакллантирилганга қадар канцлер вазифасини бажарувчи лавозимида қолади.
Томас Опперман, “Ангела Меркелга ўз лавозимидан кетиш учун ўтиш даврида тўғри вақтни танлашини чин юракдан тилаб қоламан”, деб баёнот берган.
Бундан олдин ҳам бошқа сиёсий партияларнинг етакчилари ҳам Ангела Меркелни ўз лавозимини тарк этишга чақирган эди.