...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда камида 15 нафар жангари ўлдирилди


14:43, 08.01.2018 Олам
 2 073

“Ислом давлати” террорчилик ташкилоти жангарилари якшанба куни кечқурун хавфсизлик постларига ҳужум қилган.

Сурияда “Ислом давлати” террорчи гуруҳлари батамом тор-мор қилиниши, уларнинг Афғонистон ҳудудига кўчиб ўтишига сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган эди.    
 
Афғонистонда “Ислом давлати” террорчилар ташкилоти билан ҳукумат қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар оқибатида, камида 15 нафар “Ислом давлати” террорчилар ташкилоти жангарилари ўлдирилган ва 20 нафари яраланган, деб хабар бермоқда TOLO News телеканали маҳаллий манбаларга асосланиб.
 
Телеканалнинг маълум қилишича, тўқнашувлар мамлакат шарқидаги Кунар вилоятининг Чавки туманида бўлиб ўтган.  “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти жангарилари якшанба куни кечқурун хавфсизлик постларига ҳужум қилган. Бу жанглар натижасида 3 нафар полициячи ҳалок бўлган ва 13 нафари яраланган.
 
Хабарда қайд этилишича, тўқнашувлар ҳозир ҳам давом этмоқда.
 
Сўнгги вақтларда Афғонистондаги вазият ёмонлашиб бормоқда. Радикал қарашларга эга, мамлакатнинг муайян қисмини назоратига олган “Толибон” ҳаракати ҳам йирик шаҳарларга ҳужумлар уюштирмоқда. Шунингдек, мамлакатда “Ислом давлати” террорчилик ташкилотининг таъсири ҳам кучайиб бормоқда. 
 

Теглар:Афғонистон Ислом давлати Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!