Ангела Меркель ўз қарорини партиянинг Берлиндаги президиум йиғилишида маълум қилган.
Германия канцлери Ангела Меркель “Германия христиан-демократик иттифоқи” партияси (ХДИ) раҳбари лавозимини тарк этади. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.
Меркель истеъфога чиқишга тайёрлигини бугун, 29 октябрь куни бошқарувидаги партиянинг Берлиндаги президиум йиғилишида маълум қилган.
Маълумотга кўра, Меркелнинг бундай қарорга келишига ХДИнинг маҳаллий сайловлардаги муваффақиятсиз иштироки сабаб бўлган.
Меркель партияни 2000 йилдан бери бошқариб келади. Германн коалицияси таркибига кирган ХДИ раҳбарлигидан кетишига қарамай у мамлакат канцлери бўлиб қолишни режалаштиряпти.
Меркель истеъфо беришини маълум қилгач, партия раҳбарлиги учун 62 ёшли юрист Фридрих Мерц даъвогар бўлган. ХДИ раҳбарлиги учун сайлов декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилди.

Суннатилла Абдуллаев