...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Туркия Республикаси 95 ёшга тўлди


17:49, 29.10.2018 Олам
 2 622

Шу муносабат билан Истанбулда дунёдаги энг йирик аэпорт очилади.

Бугун, 29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил топганининг 95 йиллиги муносабати билан мамлакатда байрам шодиёналари ташкил этилган.


 
Байрамни Туркия президенти амалдорлар ҳамроҳлигида Анқарадаги Отатурк мақбарасига боришдан бошлаб берди.




 
Унга ташрифи давомида парламент спикери Бинали Йилдирим, вице-президент Фуат Октай, мухолиф Республика халқ партияси раиси Камол Қиличдор ўғли, Миллатчилик ҳаракати мухолиф партияси раҳбари Девлет Бахчели, “İYİ” партияси етакчиси Мерал Акшенер, Буюк бирлик партияси раиси Мустафо Дестиджи, олий суд идоралари, Ҳукумат аъзолари, партия вакиллари, Туркия Бош штаби генерали Яшар Гюлер ҳамроҳлик қилди.
 
Турк давлати раҳбари Отатурк қабрига гулчамбар қўйган. Иштирокчилар Туркия Республикаси асосчисини бир дақиқа сукут билан хотирлаган.
 
Туркия Республикаси 95 йиллиги муносабати билан Истанбулнинг учинчи аэропорти очилади. У дунёдаги энг йирик аэропорт бўлади.






 
Маълумот учун, Туркия Буюк миллий мажлиси (парламенти) 1923 йилнинг 29 октябрида Туркия Республикаси тузилганини эълон қилган эди. Мустафо Камол Отатурк унинг биринчи президенти бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған аэропорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!