Фермер хўжаликларига сертификатланган юқори сифатли бирламчи уруғларини етказиб берилиши белгилаб қўйилади.
“Озуқабоп экинлар уруғчилигига ихтисослаштирилган хўжаликларни ташкил этиш ва озуқабоп экинлар уруғлигини етиштириш тартиби тўғрисида” Низом;
2019 йил ҳосили учун асосий майдонларда озуқабоп экинлар уруғини етиштириш учун жойлаштириш, етиштириш ва доимий мониторинг юритиш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби;
2019-2021 йилларда илмий тадқиқот институтлари томонидан озуқабоп экинларнинг бирламчи уруғларини етиштириш прогноз ҳажмлари;
2019 йил ҳосили учун ихтисослаштирилган уруғчилик фермер хўжаликларида асосий майдонларда чўл-яйлов озуқабоп экинлар уруғини экин турлари ва навлари бўйича жойлаштириш;
2019 йилда озуқабоп экинлар уруғини етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва минерал ўғитлар ҳажми;
Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтида чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларининг бирламчи уруғлик майдонларини ташкил қилиш учун “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДУК томонидан қайтариш шарти билан бериладиган молиявий ёрдам ҳисобидан харид қилиниши зарур бўлган моддий-техника ресурслари рўйхати тасдиқланиши кутилмоқда.
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос равишда сув таъминоти яхши бўлган, унумдор ер майдонларига озуқабоп экинлар уруғини жойлаштиришда;
илмий тадқиқот институтлари ва фермер хўжаликларига аванс маблағларини ўз вақтида ажратиш, уруғлик, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, кимёвий воситаларни етказиб бериш, агротехника тадбирлари муддатида, сифатли ўтказилишини ташкил этиш, етиштирилган маҳсулотларни белгиланган нархларда харид қилиш ва якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда;
озуқабоп экинлар уруғини етиштирувчи ривожланган мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги замонавий технологияларни жорий этиш, озуқабоп экинлар уруғини етиштирувчи фермер хўжаликлари ва соҳа мутахассисларининг малакасини доимий равишда ошириб боришни ташкил этишда амалий ёрдам берилишини таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари:
бир ой муддатда ҳар бир ҳудуднинг озуқабоп экинлар уруғига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, сув билан таъминланган камида 5 гектар ер майдонига эга ихтисослаштирилган уруғчилик фермер хўжаликларини майдонларда ташкил этиш;
чўл-яйлов озуқабоп экинлар уруғи экиладиган майдонларни фермер хўжаликлари бўйича тақсимлаш;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази қошида ташкил этиладиган уруғчилик ташкилотлари ва уруғчилик кластерлари билан озуқабоп экинлар уруғини етиштирувчи фермер хўжаликлари ўртасида уруғларни харид қилиш бўйича контрактация шартномалари тузилишини ташкил этиш;
озуқабоп экинлар уруғини оптимал муддатларда экиш, парвариш қилиш, уруғ ҳосилини ташкилий равишда ўриб-йиғиб олиш тадбирларининг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш вазифалари юклатилади.
Ушбу бандда амалга оширилиши назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази 20 кун муддатда ҳудудларнинг иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли озуқабоп экинлар уруғларини хорижий мамлакатлардан олиб келиш юзасидан уларнинг турлари ва навлари, талаб этиладиган ҳажми бўйича Уруғчиликни ривожлантириш марказига ўз таклифларини киритиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар озуқабоп экинлар уруғини етиштирувчи фермер хўжаликлари ва буюртмачилар ўртасида тузилган контрактация шартномаларининг рўйхатдан ўтказилишини, сертификатланган уруғликларнинг экилишини назоратга олади.
Ўз навбатида, Уруғчиликни ривожлантириш маркази озуқабоп экинлар уруғини етиштирувчи фермер хўжаликларига сертификатланган юқори сифатли бирламчи уруғларини етказиб берилиши белгилаб қўйилади.
Тижорат банкларига озуқабоп экинлар уруғини етиштириш учун фермер хўжаликларига ҳамда контрактация шартномаларига асосан етиштирилган уруғларни харид қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази қошида ташкил этиладиган уруғчилик ташкилотлари ва уруғчилик кластерларига зарур бўладиган кредит маблағларини белгиланган тартибда ажратиш тавсия этилган.
Озуқабоп экинлар уруғини экиш ва парвариш қилиш ишлари фермер хўжаликларига ушбу мақсадлар учун очилган махсус ҳисоб рақами орқали амалга ошириш белгилаб қўйилган.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2019 йил 15 майга қадар ҳудудий бошқармаларни жалб этган ҳолда, озуқабоп экинлар уруғи экилган майдонларни назорат ўлчовидан ўтказсин ва амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериши керак.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-тахлили департаменти мудири М.Расулов, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т.Юсупов ва Инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмонов зиммаларига юклатилади.