...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғона шаҳрида эски уйлар бузилишига оид Ҳукумат қарори муҳокамага қўйилди


12:43, 24.11.2018 Жамият
 3 049

Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳар, А.Навоий, кўчасидаги эски уй-жойлар ўрнида замонавий турар жойлар ва меҳмонхона комплексини барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида саноат, хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрларининг сўзсиз бажарилишини ҳамда бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди.
 
Инвестиция лойиҳалари бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин ва мониторинг давомида аниқланган муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширади.
 
Фарғона вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳаларнинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
 
Фарғона вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 3-иловадаги мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ишларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастури доирасида амалга оширилишини таъминлайди.
 
Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳар, А.Навоий, кўчасидаги эски уй-жойлар ўрнида замонавий турар жойлар ва меҳмонхона комплексини барпо этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
 
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида мазкур комплекс қурилишини белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида амалга оширилишини таъминлайди.
 
Фарғона вилояти ҳокими, тегишли секторлар раҳбарлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганиш натижаси бўйича тасдиқланган “йўл хариталари” бажарилишини таъминлайди.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклатилади.

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Фарғона шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар