...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нодавлат боғча очиш шартлари маълум бўлди


14:18, 24.11.2018 Жамият
 5 119

Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этмоқчи бўлган талабгор МТВга ариза беради.

Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қарор билан Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.



Низомга мувофиқ давлат хусусий шериклик хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилади.
 
Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этмоқчи бўлган талабгор Мактабгача таълим вазирлигига ариза беради.
 
Ариза 15 кунда кўриб чиқилади ва лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилса 7 кунда амал қилиш муддати 30 йил бўлган битим тузилади.
 
Шунингдек, ҳудуддаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология нарозати органларининг мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича салбий хулосалари бўлса лойиҳалар 3 кун ичида рад этилади.
 
Бундан ташқари, низом билан давлат-ҳусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори МТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар