...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайит куни икки аёл ЙТҲ сабаб вафот этди


19:02, 16.06.2018 Жамият
 6 378

Автомобиль қарши тарафда келаётган Х.Т. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.

Фарғонада Cobalt ҳайдовчисининг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲ юз берди. Натижада икки киши вафот этди, уч киши оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, кеча, 15 июнь куни Фарғона туманида яшовчи А.М. ўзининг бошқарувидаги Cobalt автомашинасини “Олтиариқ-Водил” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Автомобиль қарши тарафда келаётган Х.Т. бошқарувидаги Lacetti билан тўқнашган.
 
ЙТҲ оқибатида Cobalt йўловчилари – шу туманда яшаган М.М. исмли аёл олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида, Н.Ҳ. исмли аёл эса шифохонага олиб кетилаётганида вафот этган.
 
Шунингдек, Cobalt ҳайдовчиси А.М. ва яна бир йўловчиси, марҳума Н.Ҳ.нинг набираси мактаб ўқувчиси  М.А. ва Lacetti ҳайдовчиси Х.Т. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Теглар:ЙТҲ Фарғона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар