...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Буюк мероснинг давомчилари бўла туриб ҳам илмда ортда қолдик”


18:46, 16.06.2018 Жамият
 3 241

Президент Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюрди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь - Рамазон ҳайити куни Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига рамзий тамал тошини қўйди ва марказ қурилишининг бошланиши улуғ айём кунига тўғри келганида эзгу ният, чуқур мазмун борлигини таъкидлади.
 
“Марказни қуришдан мақсад ислом маърифатини ўрганиш, боболаримизнинг буюк меросини авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказишдир. Худо хоҳласа, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз ёшлар таълим-тарбиясига, илм-фанга, маданиятга, тинчлик-осойишталикка замин яратади, деди Президент.
 
“Биз шундай буюк мероснинг давомчилари бўла туриб, илмда ортда қолдик. Бугунги ташаббусларимиз,  бошлаган ишларимизни барча мусулмон мамлакатлари тан оляпти. Энди шунга муносиб бўлишимиз, илм-маърифатда ўрнак бўлишимиз керак”, дея қўшимча қилган Шавкат Мирзиёев.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият юритадиган ушбу марказнинг асосий ғояси  аждодларимизнинг ислом дини ривожига улкан ҳиссасини тарғиб этиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳисобланади. Шу мақсадда бу ерда музей ташкил этилади, илмий фаолият йўлга қўйилади.
 
Ўзбекистондан етишиб чиққан олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий ва замонавий цивилизациядаги ўрни тадқиқ этилади. Уларнинг илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатлари кенг тарғиб қилинади. Мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик моҳияти чуқур очиб берилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар