Аниқланган беҳаё материаллар ичида вояга етмаган болакайлар тасвирланган видеолавҳалар ҳам бор эди.
Ушбу жараёнда ушбу шахсга тегишли 2 дона қўл телефонлари хотирасида 141 дона порнографик мазмундаги аудио ва видеоматериаллар, 100 дан зиёд фотосуратлар борлиги аниқланди. Энг ачинарлиси, аниқланган беҳаё материаллар ичида вояга етмаган болакайлар тасвирланган ведиолавҳалар ҳам бор эди, дея хабар берди Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати
Шунингдек, айни шу рейс билан юртимизга кириб келган унинг тумандоши Озод Тўйчиевнинг ҳам юклари божхона назоратидан ўтказилганда, қўл телефони хотирасидан мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган ҳамда юқоридаги сингари вояга етмаган шахслар тавсифланган 79 дона порнографик мазмундаги видеолавҳалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 130-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.