...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: Эверест чўққисидан биринчи телетрансляция амалга оширилган кун


12:05, 05.05.2017 Бу қизиқ
 1 867

1942 йил — АҚШда шакар учун карточка жорий этилди.

Бугун 5 май — йилнинг 125-куни. Йил якунига 240 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Халқаро ногиронлар ҳуқуқи учун курашиш куни.
Халқаро доялар куни.
 
Беларусь — Матбуот куни.
 
Австрия — Зўравонлик ва расизмга қарши курашиш куни.
 
Дания, Нидерландия, Эфиопия — Озодлик куни.
 
Қирғизистон — Конституция куни.
 
Жанубий Корея — Болалар куни.
   
Палау — Қариялар куни.
 
Воқеалар


1762 йил —Петербург тинчлик шартномаси имзоланди.
 
1788 йил — Испан сузувчиси Мартинес Ванкувер оролини (ҳозир Канадада) Испания мулки деб эълон қилди.
 
1836 йил — Бельгияда Европадаги биринчи темир йўл қурилиши бошланди.
 
1912 йил — Швеция пойтахти Стокгольмда V Олимпия ўйинлари бошланди. Шунда биринчи марта очилиш ва ёпилиш маросимлари тантанали равишда ўтказилган ва кейин анъанага айланган.
 
1942 йил — АҚШда шакар учун карточка жорий этилди.
 
1956 йил — Токиода дзюдо бўйича дунёдаги биринчи чемпионат бошланди.
 
1988 йил —Эверест чўққисидан биринчи телетрансляция амалга оширилди.
 
1992 йил — Қрим парламенти Қрим мустақиллигини эълон қилди.
 
1994 йил — Ўзбекистон Қаҳрамони унвони, “Мустақиллик”, “Дўстлик” орденлари, “Жасорат” ва “Шуҳрат” медаллари таъсис этилди.
 
2003 йил — Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Оқсарой қароргоҳида АҚШ молия вазирининг ўринбосари Жон Тейлор ва Япония молия вазири Масадзюро Шиокавани қабул қилди.
 
Туғилганлар
 
1846 йил— Генрик Сенкевич, польяк ёзувчиси, 1905 йилги Нобель мукофоти соҳиби.
 
1914 йил — Тайрон Пауэр, америкалик актёр.
 
1918 йил — Матёқуб Қўшжонов, Ўзбекистон ФА академиги, адабиётшунос.
 
1926 йил — Римма Бикова, совет актрисаси.
 
1940 йил — Лэнс Хенриксен, америкалик актёр.
 
1943 йил — Майкл Палин, британиялик актёр.
 
1944 йил — Жон Рис-Дэвис, англиялик актёр.
 
1944 йил — Роман Жинжихашвили, америкалик шахматчи.
 
1954 йил — Наталья Харахорина, актриса.
 
1976 йил — Сейж Сталлоне, америкалик актёр.
 
1980 йил — Йосси Бенаюн, исроиллик футболчи,
 
1981 йил — Крейг Дэвид, таниқли британиялик қўшиқчи.
 
1988 йил — Адель, англиялик қўшиқчи.
 
1989 йил— Крис Браун, америкалик қўшиқчи ва мусиқачи.
 
 
Вафот этганлар
 
1821 йил —Наполеон I, Франция императори.
 
1981 йил — Раззоқ Хамроев, Ўзбекистон халқ артисти.
Сумбула

Теглар:Бугун Раззоқ Хамроев Наполеон I Адель Карл Маркс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!