Қайд этилишича, зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.
ФВВ Ахборот хизматининг хабар беришича, республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳам зилзила қайд этилган. Зилзиланинг эпитцентри Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 258 км узоқликда Тожикистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпитцентрда қайд этилган зилзила магнитудаси 6,1 бални ташкил этди.
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 балл, Сирдарёда 2 балл, Жиззахда 2 балл, Тошкентда 3,5 баллни ташкил этган.
Қайд этилишича, зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.