...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео ёзиш ва эшитиш ускуналарига божхона божи уч баробар камайтирилди


13:34, 12.09.2017 Жамият
 2 343

Саволларга Навоий вилояти божхона бошқармаси Божхона қийматини аниқлаш ва тўловлар ҳисобини юритиш бўлими ходими Элдор Жўрабоев жавоб берди.

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий банки томонидан 5 сентябрдан эътиборан Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 8100 сўмга тенг этиб белгиланди. Яъни, долларнинг расмий курси бир ҳафта илгарига нисбатан 3889 сўм 65 тийинга ошди. Бу ҳақда аввалроқ хабар берган эдик. 
 
Бундан ташқари, 6 сентябрдан бошлаб валюта биржасида ҳар куни ўтказилган сотиб олиш ва сотиш натижасида чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг жорий нисбати асосида валюта курси аниқланиши, сўнгра биржа савдоларда расмий курс бирмунча тушгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумки, четдан келтириладиган товарлар учун божхона тўловлари ставкаларининг айримлари АҚШ долларида ҳисобланади. Эндиликда долларнинг расмий курсининг ошиши четдан келтириладиган товарлар, бутловчи қисм ва хом-ашёларнинг нархларига қай даражада таъсир кўрсатади?
 
Божхона ахборот хизмати ходими Наргиза Рахмонова худди шу савол билан Навоий вилояти божхона бошқармаси Божхона қийматини аниқлаш ва тўловлар ҳисобини юритиш бўлими ходими Элдор Жўрабоевга мурожаат қилган.  
 
Маълум бўлишича, четдан келтириладиган товарларнинг нархлари сунъий равишда ошиб кетишини олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 4 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишнинг навбатдаги чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3254-сонли қарорига кўра республикамизга олиб кирилаётган кўплаб маҳсулотларга бож ставкалари бекор қилинган ва айримларининг акциз солиқлари ставкалари камайтирилган.
 
2017 йилнинг 10 сентябридан бошлаб маҳсулотларнинг
42 номдаги товар позицияси учун “0” ставкада божхона божи белгиланган, яъни импорт божхона божи бекор қилган. 8 номдаги товар позицияси учун эса божхона божи ставкаси камайтирилган. 8 хил товар позицияси акциз солиғидан озод этилган.
 
Элдор Жўрабоевнинг маълум қилишича, асосан мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва эҳтиёж баланд бўлган хомашё материалларга импорт божи ва акциз солиғи камайтирилган.
 
Масалан, қарорга кўра замонавий ахборот технологияларидан видео ёзиш ва эшитиш ускуналари учун божхона божи уч баробар камайтирилган, яъни эндиликда товарнинг божхона қийматидан 10 % миқдорда импорт божхона божи белгиланди. Илгари товарнинг божхона қийматидан 45 % миқдорида ундириладиган акциз солиғи эса бекор қилинган.
 
Божхона ахборот хизмати ходими Наргиза Рахмонованинг таъкидлашича, янги қарор маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Улуғ БЕК

Теглар:божхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар