...
МЕНЮ
ONLINE TV

Техасдаги кўп қаватли уйда қуролли тўқнашув: 8 киши ҳалок бўлди


12:20, 12.09.2017 Олам
 1 793

АҚШ қонунларига кўра, қурол сотиб олиш ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳуқуқи ҳисобланади. Айрим штатларда 16 ёшдан, айримларида эса 14 ёшга тўлган АҚШ фуқароси қурол сотиб олиши мумкин.

АҚШнинг Техас штатидаги Плано шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган қуролли тўқнашув инсонларни даҳшатга солган. Бу ҳақда “USAtoday.com” нашри хабар берди.
 
Воқеа жойига етиб келган маҳаллий полиция берган маълумотга кўра, қуролли тўқнашув натижасида 8 киши ҳалок бўлганлигини ва 2 киши жароҳат олганлиги айтилган.
 
Жиноятчи полиция томонидан ўққа тутилган ва қўлга олинган.

Штат полцияси воқеа сабабларини ўрганмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ қонунларига кўра, қурол сотиб олиш ҳар бир фуқаронинг қонуний  ҳуқуқи ҳисобланади.
 
Айрим штатларда 16 ёшдан, айримларида эса 14 ёшга тўлган АҚШ фуқароси қурол сотиб олиши мумкин.
 
Айнан шу “фуқаролик ҳуқуқи” сабаб ҳар йили АҚШда юзлаб фуқаролар ўқотар қуроллар қурбонига айланишади.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Техас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!