...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оролда 210 тонна балиқни нобуд қилган мансабдорларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди


12:00, 12.09.2017 Жамият
 5 401

Ушбу ҳодиса 8 август куни Қозоғистоннинг Кўк орол тўғонида содир бўлган.

Қизил Ўрда вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Кичик Орол денгизи ҳудудида кўп миқдордаги (210 тонна) балиқларнинг нобуд бўлиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қизил Ўрда вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ушбу ҳодиса жорий йилнинг 8 август куни Кўк орол тўғонида содир бўлганлиги айтилмоқда.
 
Сирдарёнинг қўйи қисмида Кичик Оролга келиб тушган катта ҳажмдаги сув ҳамда гидротехник иншоотда балиқларни ҳимоя қилиш ускуналарининг ўрнатилмаганлиги ушбу фожиа сабабчиси бўлганлиги мутахассислар томонидан айтилган.
 
Ҳолат юзасидан Қизил Ўрда вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Қозоғистон Республикаси жиноят кодексининг 336- ва 371,2-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Қозоғистон Орол денгизи Кичик Орол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар